"Кристал Пэлас" хавбеки Адам Уортон ҳамон "Реал"нинг эътиборида бўлиб турибди.
"Қаймоқранглилар"нинг инглиз футболчисига қизиқиши ҳақидаги маълумотлар ўтган мавсумдаёқ пайдо бўлганди. Mail Sport хабарига кўра, испан гранди вакиллари ярим ҳимоячининг ўсишини диққат билан кузатишда давом этмоқда. Мадридликлар скаутлари 21 ёшли "бургутлар" футболчисининг ўйинини томоша қилиш учун бир неча бор Англияга келишган - у клубнинг трансферлар рўйхатида бор.
Адам Уортоннинг transfermarkt’даги нархи 45 млн еврога баҳоланмоқда. Футболчининг "Кристал Пэлас" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.