Даниэль Карвахаль мавсум якунида «Реал»ни тарк этади, деб хабар бермоқда Marca нашри.
34 ёшли ҳимоячининг шартномаси июнь ойида ниҳоясига етади ва клуб раҳбарияти келишувни узайтирмаслик борасида аллақачон қарор қабул қилиб бўлган.
Карвахаль 2013 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб билан биргаликда 4 бор Ла Лига чемпиони бўлган ва 6 марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган.