Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» президенти: Чемпионлар лигаси мавсумни қутқариб қолади!

«Реал» президенти: Чемпионлар лигаси мавсумни қутқариб қолади!

"Реал" президенти Флорентино Перес ҳали ҳам мадридликлар жорий мавсумни қутқариб қолиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Diario AS маълумотларига кўра, Перес жорий кампания якунларига кўра Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш Хаби Алонсо қўл остидаги омадсиз стартни ювиб кетади, деб ўйламоқда.

Айни пайтда "Реал" Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6 турдан кейин 12 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. Испания чемпионатида эса мадридликлар 48 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. "Қаймоқранглилар" пешқадам "Барселона"дан 1 очкога ортда қолмоқда.

Шунингдек, аввалроқ "Реал" Испания Кубогининг 1/8 финал босқичида мусобақани тарк этгани, Суперкубок финалида эса "Барселона"га мағлуб бўлганини ҳам қайд этиш лозим.

Киритилди: Бугун 10:39. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!