"Реал" Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида "Арсенал"га (1:2) мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди (икки ўйин натижасига кўра 1-5).
Мадрид жамоаси 2020 йилдан буён илк марта Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқа олмади. Ўшанда "қаймоқранглилар" 1/8 финал босқичидаёқ "Манчестер Сити"га (2:4) ютқазиб, турнирни тарк этишганди. Кейинги йилларда "Реал" турнирда иккита ярим финал ва иккита ғалабага эришди.
Мадридликлар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади. Турнир тарихида клуб жами 15 та совринни қўлга киритган.