Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал»нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

«Реал»нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

«Реал» матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужумчи Килиан Мбаппе январь ойи якунларига кўра Мадрид клубининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу соврин учун курашда франциялик форвард дарвозабон Тибо Куртуа, ярим ҳимоячилар Арда Гюлер ва Федерико Вальверде, шунингдек, ҳужумчи Винисиус Жуниорни ортда қолдирди. Ўтган ойда Мбаппе «Реал» таркибида барча мусобақаларда бешта ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол уришга муваффақ бўлди.

Килиан Мбаппе 2024 йилда «ПСЖ»дан «Реал»га эркин агент сифатида ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи Мадрид клуби сафида 30 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!