Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал"нинг Винисиус билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолди

"Реал"нинг Винисиус билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолди

Мадриднинг "Реал" клуби ва Винисиус Жуниор янги шартнома шартлари бўйича келиша олмади.

Клуб бразилияликка йилига 20 млн евро маош таклиф қилган, бироқ вингернинг агентлари бу етарли эмас деб ҳисобламоқда, деб ёзади ESPN. Винисиус вакилларининг мантиғи қуйидагича: ҳозирда футболчи йилига 17 млн евро маош олмоқда ва маошнинг бундай арзимаган ошиши учун шартномани узайтиришдан маъно йўқ. Винисиус йилига 20 млн евро ва бонуслар кўринишида 10 млн олишни хоҳлайди - Мадридда бундай талабларни қондиришлари даргумон.

Айни пайтда музокаралар музлатилган. Винисиус жорий мавсумни "Реал"да ўтказишни режалаштирмоқда, келаси ёзда эса келажаги борасида якуний қарорни қабул қилади.

Киритилди: 09:54 19.08.2025. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!