2024 йилда "Милан" ва "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси гуруҳ бўлиб зўрлашда иштирок этгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Бразилияда ҳибсга олинганидан кейин у жазони Тремембе қамоқхонасида ўтамоқда.
Собиқ футболчи минтақадаги суд тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Тавбате" жамоатчилик кенгаши томонидан эълон қилинган видеода қамоқхона шароитлари ҳақида гапирди.
"Менинг овқатланишим, уйқу режимим - буларнинг барчаси бошқа маҳбусларники билан бир хил. Мен ҳеч қачон бошқа овқат емаганман, менга ҳеч қачон бошқача муносабатда бўлишмаган. Ишлаш навбати менга келганда, бу ерда ҳамма маҳбуслар қилган ишни мен ҳам қиламан. Биз футбол ўйнамоқчи бўлсак, ишдан бўш якшанба куни ўйнашга рухсат беришади.
Мен ҳеч қачон имтиёзларга эга бўлмаганман. Учрашувлар шанба ёки якшанба кунлари белгиланади. Хотиним ёлғиз келмаса, болаларим билан келади. Ташриф ва даволаниш ҳамма учун бир хил. Менда раҳбарлик роли борлиги, психологик муаммолар борлиги ҳақида тарқатилаётган ёлғонлар асоссиз. Менда ҳеч қачон бундай бўлмаган, ҳеч қачон дори ичмаганман, Худога шукр.
Жазони ижро этиш муассасасида бўлишнинг қийинчиликларига қарамай, Худога шукр, менда ҳар доим ҳамма нарса жойида бўлган ва мен барча маҳбуслар қила оладиган ҳамма нарсани қиламан", дейди Робиньо.