АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан сўнг фентанил контрабандаси туфайли Хитой импортига қўйилган қўшимча тарифларни камайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Трамп бу ҳақда Япониядан Корея Республикасига учаётган самолёти бортида журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Мен тарифларни пасайтирамиз деб умид қиламан, чунки улар бизга фентанил билан боғлиқ вазиятда ёрдам беришига ишонаман", деди у.
АҚШ ва Хитой раҳбарларининг учрашуви 30 октябрь куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.