АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини “қотил” деб атади, деб хабар берди Bloomberg.
Жанубий Кореянинг Кёнжу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида иштирок этар экан, Трамп Модини “кўриш учун жуда ёқимли инсон” деб таърифлаган, аммо уни “жанга чанқоқ қотил” деб атаган.
Америка раҳбари, шунингдек, Ҳиндистон ва Покистонни икки давлат ўртасидаги зиддиятни бартараф этишга чақирган ҳамда агар келишув бўлмаса, 250 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилган.