Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га ўз футболчисини 90 млн еврога сотишдан бош тортди

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га ўз футболчисини 90 млн еврога сотишдан бош тортди

"Манчестер Юнайтед" Каземиро кетиши мумкинлигини инобатга олиб, майдон марказини кучайтирмоқчи. Fichajes портали маълумотига ишонадиган бўлсак, "қизил иблислар" "Реал"га ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени бўйича таклиф билан чиққан.

Манбага кўра, таклифда гап 90 миллион евро - 70 миллион кафолатли + 20 миллион бонус ҳақида борган. Бироқ, "Реал" 25 ёшли француз билан хайрлашишни истамаётгани учун Англиядан келган таклифни рад этди.

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" Тчуамени трансфери бўйича янги уринишларни амалга ошириши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:07 21.11.2025. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!