Мадриднинг "Реал" клуби "Бенфика"дан Альваро Каррерасни сотиб олганини эълон қилди.
22 ёшли чап қанот ҳимоячиси 2031 йилнинг 30 июнига қадар 6 йиллик шартнома имзолади. Каррерас сешанба куни расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида тақдим этилади.
Трансфер нархи 50 миллион евро экани хабар қилинганди.
Каррерас - "Реал Мадрид" тарбияланувчиси. У 2017 йилдан 2020 йилгача клубнинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтган.