"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, мутахассисга "Реал" ва "Бавария" даъвогарлик қилмоқда.
Август ойида "Байер" 41 ёшли мутахассис билан шартномани 2026 йилгача узайтиришини эълон қилган эди. У 2022 йилнинг кузида жамоани қабул қилиб олган эди.