Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди

Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди

2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотларини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига "бензин" ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги “яширин қувур” борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 23:49 03.01.2025. Ўқилди: 1834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!