"Реал" ўзининг расмий сайтида 2024/2025 молиявий йил якунлари бўйича маълумотларни эълон қилди. Мадрид топ-клубининг даромадлари трансферларни ҳисобга олмаганда рекорд даражадаги 1,185 миллиард еврони ташкил этди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 10 фоизга кўп, ўшанда "қаймоқранглилар" йиллик даромади 1 миллиард евродан ошган футбол тарихидаги биринчи клубга айланганди.
"Реал"нинг солиқлардан кейинги соф фойдаси 24,3 миллион еврони ташкил этди. Соф капитал 598,3 миллион еврони ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "ПСЖ"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, ярим финалга қадар етиб борган эди. Ҳозирда жамоа таътилда.