"Реал Мадрид" 2024 йил декабрь ойидаги жамоанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Мукофотни франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе олди, деб хабар беради клуб сайти.
Мбаппе ўтган ой "Реал" таркибида 6 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 2 та голли узатма бор.
Эслатиб ўтамиз, Килиан ўтган ёзда "Қироллик клуби"га келди. У "ПСЖ"дан кетганидан кейин эркин агент сифатида Испанияга кўчиб ўтди.