Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" Ла Лигани судга берди

"Реал" Ла Лигани судга берди

«Реал» стадионлардаги камситиш ва зўравонликка қарши курашиш протоколи жорий этилгани сабабли Ла Лигани судга берди, деб хабар бермоқда Marca.

Тегишли ҳужжат 26 март куни тақдим этилган бўлиб, у лиганинг бошқа клублари, полиция вакиллари ва Испания Ички ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Мадридликларнинг таъкидлашича, янги регламентга риоя қилиш мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлиши лозим. Шунингдек, «Реал» бу каби масалалар бўйича ўз шахсий протоколига эга эканини алоҳида қайд этган.

Хабар қилинишича, ушбу даъво аризаси Ла Лиганинг бошқа жамоалари ўртасида ҳайрат ва тушунмовчилик уйғотган. Улар бундай шикоят сабабларини тушунмаяптилар ва мазкур масала бўйича баҳслашиш «Реал» обрўсига салбий таъсир қилади деб ҳисобламоқдалар.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!