Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 йилда бир марта ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар"нинг ушбу ғоясига яқинда якунланган турнирда бошқаларга қараганда фаолроқ чипта сотиб олган мухлислар туртки бўлган. ФИФА раҳбарияти бу ғояни рад этди, бироқ иштирокчилар сонини 48 нафарга етказиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Бразилиянинг Jornal O Globo нашри бунинг аксини маълум қилганди. Унга кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино яқин орада турнирни тез-тез ўтказиш вариантини муҳокама қилади.