Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Реал" жорий йилнинг ёзидаёқ бомба трансферни расмийлаштирмоқчи

"Реал" жорий йилнинг ёзидаёқ бомба трансферни расмийлаштирмоқчи

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда One Football журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, норвегиялик тўпурарнинг хизматларига «Реал Мадрид» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Қироллик клуби» раҳбарияти скандинавиялик голеадорнинг трансферини ёзги трансфер ойнасида амалга оширишдан умидвор. Агар Хосеп Гвардиола «шаҳарликлар» бош мураббийи лавозимини тарк этса, Холанд жамоадан кетишга қарор қилиши мумкин.

25 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: Бугун 20:02. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!