Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" ҳужумчисига Англиянинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда

"Реал" ҳужумчисига Англиянинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигаси вакилларининг эътиборини тортди.

21 ёшли футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг учта ўйинида иккита гол урди ва бир марта голли узатма берди.

Испаниялик футболчининг муваффақиятлари эътибордан четда қолмади. AS хабарига кўра, Англиянинг учта топ-клуби Гарсияни ўз сафида кўрмоқчи. Аниқ номлар ҳозирча ошкор этилмаган, аммо футболчининг ўзи кетишни истамаслиги аллақачон маълум.

Гонсало Гарсиянинг шартномасида товон пули 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 10:40 01.07.2025. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!