Мадриднинг "Реал" клуби 21 ёшли ҳужумчи Альваро Родригеснинг "Эльче"га ўтганини расман тасдиқлади.
Хабар клуб сайтида эълон қилинди. Хайрлашув сўзида "қаймоқранглилар" футболчига клуб тизимида ўтказган йиллар давомидаги меҳнати ва профессионал муносабати учун миннатдорчилик билдириб, Родригес ва унинг оиласига фаолиятининг янги босқичида омад тилади.
Родригес 2020 йилда ўн олти ёшида "Реал" академиясига қўшилган, кейин "Кастилья"да (Мадриднинг иккинчи жамоаси) уч мавсум ўтказган ва 2023 йилнинг январида асосий таркибда дебют қилган. Ҳужумчи ўтган мавсумни "Хетафе"да ижара асосида ўтказди.