"Реал" ҳимоячиси Рауль Асенсио анчадан бери ўнг катта болдир суягининг стрессдан синиши билан ўйнамоқда. Бу ҳақда COPE’га таяниб The Touchline хабар бермоқда.
Асенсио тўлиқ тикланиш учун февраль ойида танаффус олишга умид қилмоқда. Айни дамда эса футболчи кадрлар муаммоси туфайли таваккал қилмоқда ва ўйинларда иштирок этмоқда.
"Реал" Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Шанба куни Альваро Арбелоа жамоаси "Вильярреал"га қарши баҳс олиб боради.