«Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди қарийб бир ойга сафдан чиққани тахмин қилинмоқда.
Франциялик ҳимоячи Чемпионлар лигаси нимчоракфинал жавоб ўйини доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида чап оёғидан жароҳат олганди.
Журналист Аранчи Родригеснинг ёзишича, Менди сон мушакларининг шикастланиши жароҳати билан 3-4 ҳафта «Реал»га ёрдам бера олмайди.