Мадриднинг “Реал” клуби ҳозирда “Байер” клуби бош мураббийи лавозимини эгаллаб турган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо билан меҳнат шартномасини имзолашга рози бўлди.
Инсайдер Хосеп Педрерол берган маълумотга кўра, 43 ёшли мураббий 1 июнь куни "Лос-Бланкос" билан шартнома имзолайди. Алонсо "Қироллик клуби" бош мураббийи сифатида италиялик Карло Анчелотти ўрнини эгаллайди.
Испаниялик бош мураббийлигидаги "Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши аввалроқ хабар қилинганди. Нуфузли турнир АҚШдаги стадионларда 15 июндан 13 июлга қадар бўлиб ўтади.