Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"га "Манчестер Сити" ҳимоячисини таклиф қилишди

"Реал"га "Манчестер Сити" ҳимоячисини таклиф қилишди

"Қироллик клуби"дагилар бу таклифни кўриб чиқишга қарши эмаслар.

Испаниянинг Marca нашри хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда Мадрид клубига турли таклифлар келиб тушди, шулардан бири "Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжини сотиб олиш бўлди. "Реал"дагилар бу хабардан ҳайратланишди.

Таъкидланишича, ҳозирда жароҳатдан тикланаётган швейцариялик футболчи янги жамоада ўзини синаб кўриш ва вазиятни ўзгартириш истагида. Бироқ Аканжининг трансфери "Реал"нинг ёш футболчиларни сотиб олишга қаратилган стратегиясига мос келмайди. Ушбу стратегияга кўра, клуб узоқ вақт давомида устунлик қила оладиган ёшларга эътибор беради.

Жорий мавсумда 29 ёшли ҳимоячи АПЛда 20 та ўйин ўтказди.

Киритилди: 14:24 25.03.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!