Дани Себальос "Марсель"га ўтишдан бош тортди.
Аввалроқ, француз клуби "Реал" билан 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини келишиб олгани маълум бўлганди.
AS хабарига кўра, "Марсель" футболчини 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирган. Мадридликларни бу таклиф қониқтирди, аммо футболчининг ўзи трансфердан бош тортди.
Агар яқин кунларда "Реал" ва футболчини қониқтирадиган таклиф тушмаса, Дани ҳозирги жамоасида қолади. Таъкидланишича, "Бетис" хавбекнинг қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Себальос Ла Лиганинг ўтган мавсумида 23 та ўйинда майдонга тушган.