Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» футболчиларидан бири клубдан кетишга мажбур бўлади

«Реал» футболчиларидан бири клубдан кетишга мажбур бўлади

«Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис трансферидан сўнг «Реал Мадрид»нинг келажакдаги режалари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Аввалроқ, «қаймоқранглилар» аллақачон 24 ёшли канадаликнинг трансфери ҳақида келишиб олгани хабар қилинганди.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг таъкидлашича, агар Дэвис шартнома имзолайдиган бўлса, «Реал» чап қанот ҳимоячиларидан бири билан ажрашишга мажбур бўлади. Гап Ферлан Менди ва Фран Гарсия ҳақида кетяпти.

Жорий мавсумда 29 ёшли Менди барча турнирларда 14 та ўйинда қатнашиб, бирорта ҳам самарали ҳаракат қайд этмаган.

25 ёшли Гарсия «Реал» сафида бу мавсум 12 марта майдонга тушди.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!