"Реал Мадрид" Ханси Фликнинг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Мадрид клуби расмий баёнотида клуб раҳбарияти ва президент немис мутахассисининг оиласига чуқур таъзия изҳор қилгани айтилди.
Маълумот учун, "Барселона" бош мураббийининг отаси бугун эрталаб вафот этган. Шунга қарамай, Флик “Эл-класико” учрашувини ўтказиб юбормайди. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 00:00'да старт олади.