Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал" ФИФАга испан футболидаги ҳакамлик бўйича шикоят тайёрламоқда

"Реал" ФИФАга испан футболидаги ҳакамлик бўйича шикоят тайёрламоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ФИФАга ҳакамлик масаласида "Испания футболида нималар бўлаётгани" батафсил ёзиб берилган шикоят топширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда "қаймоқранглилар"нинг расмий телеканали хабар берди.

"Реал" ТВ баёнотида таъкидланишича, ФИФАга юбориладиган ҳисоботда нафақат ўтган мавсум, балки жорий мавсумда ҳам Испания футболида юз берган ҳакамлик билан боғлиқ воқеалар тилга олинади.

Шикоят тайёрланаётгани ҳақидаги хабар "Реал"нинг Испания чемпионати 4-турида "Реал Сосьедад" устидан 2:1 ҳисобига қозонган ғалабасидан сўнг пайдо бўлди. Ўша учрашувда "Реал" ҳимоячиси Дин Хейсен 32-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Киритилди: 11:53 14.09.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!