Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

"Реал" ЕЧЛ ғолиблиги учун қанча ишлаб олганини биласизми?

"Реал" ЕЧЛ ғолиблиги учун қанча ишлаб олганини биласизми?

Испаниянинг Marca нашри Чемпионлар лигасидаги иштироки учун клублар оладиган маблағни эълон қилди.

Манбага кўра, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2021/22 йилги мавсумда учта еврокубокда иштирок этувчи клублар ўртасида тақсимлаш учун 2,7 миллиард евро ажратган.

Қайд этилишича, ушбу сумманинг 2,03 миллиард евроси Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида иштирок этган клублар ўртасида тақсимланган.

Европа лигаси иштирокчилари 465 миллион евро, Конференциялар лигаси иштирокчилари эса 235 миллион евро олади.

Бундан ташқари, ҳар бир клуб Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги иштироки учун 15,64 миллион евро олади. Шунингдек, ҳар бир ғалаба учун клубларга 2,8 миллион евро, дуранг учун эса 930 минг евро тўланади. 1/8 финал иштирокчилари 9,6 миллион евродан, 1/4 финал иштирокчилари ҳар бири 10,6 миллион евродан, 1/2 финал иштирокчилари 12,5 миллион евродан, финал иштирокчилари 15,5 миллион евродан олади.

Шунингдек, УЕФА сўнгги 10 йилни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир клуб коеффициенти бўйича тақсимлаш учун 600,6 миллион евро миқдорида маблағни сақлаб қолади.

Энг паст коеффициентга эга клуб 1,1 миллион евро олади, энг юқори коеффициентга эга клуб эса 36,4 миллион евро олади.

Жорий рейтингда “Реал Мадрид” етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда “Бавария”, “Барселона” ва “Атлетико” бормоқда.

Шу тариқа, Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Реал Мадрид” жами 123,8 миллион евро мукофот олади.

Киритилди: 12:00 29.05.2022. Ўқилди: 6575 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!