Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал"да пенальтидан фойдаланиш фоизи пасайиб кетмоқда

"Реал"да пенальтидан фойдаланиш фоизи пасайиб кетмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби жорий мавсумда ҳам пенальтилар аниқлигида муаммоларга дуч келишда давом этмоқда.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Хаби Алонсо жамоаси "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнади - 1:1. Учрашувнинг 92-дақиқасида "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади: Саудия клуби дарвозабони Яссин Буну йўналишни топди ва тўпни қайтарди.

Журналист Педро Мартиннинг маълумотига кўра, бу мадридликларнинг мавсумдаги 19-пенальтиси бўлди. Улардан фақат 12 таси гол билан якунланди, еттита уриниш муваффақиятсиз бўлди - пенальтидан фойдаланиш кўрсаткичи тахминан 63 фоизни ташкил этди.

Киритилди: 15:17 19.06.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!