АҚШнинг Эронни нишонга олган зарбаларидан кейинги воқеалар ривожи бўйича сценарийлар:
1. Эрон ҳужумга жавобан Яқин Шарқдаги америкалик объектларга зарба беради, Ормуз бўғозини ёпади ва АҚШ урушга тўлиқ аралашиб кетади.
2. Теҳрон биринчи ҳужумга жавобан дарҳол ҳаракат қилмайди, урушга тўлиқ кириб кетишни олдини олишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, Исроил ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳужумлар давом этади. Бироқ, агар АҚШ зарбалари яна такрорланса, Эрон уларга жавоб беришга мажбур бўлади.
3. АҚШ ва Исроил Эрон бўйича ҳарбий ҳаракатлар тугаганини эълон қилади — «барча мақсадлар амалга ошди, барча ядровий объектлар йўқ қилинди», деб баёнот беради. Эрон ҳам Исроилга ҳужумларни тўхтатади. Эҳтимол, бу сценарий Доналд Трамп учун энг мақбул вариантдир. Бироқ, Нетаняху ва Эронда бу борада бошқа режалар бўлиши мумкин.