«Эл-класико»даги мағлубиятдан сўнг «Реал»нинг беш нафар футболчиси келажаги навбатдаги трансфер ойнаси олдидан сўроқ остида қолди», — деб ёзади душанба куни Defensa Central нашри.
Мақолада «Камп Ноу»даги ўйинда ҳаракатлари қониқарсиз деб топилган футболчилар ҳақида сўз боради. Ушбу «қора рўйхат»дан Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Антонио Рюдигер, Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавинга ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Реал» «Барселона»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу «эл-класико»дан сўнг «кўк-анорранглилар» Испания чемпионати турнир жадвалида етиб бўлмас даражада илгарилаб кетишди. Сўнгги вақтларда ёзда «Реал» бош мураббийлигига Жозе Моуриньо қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳам авж олмоқда.