Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал»да асосий таркибга кира олмаган футболчи клубдан кетишга қарор қилди

«Реал»да асосий таркибга кира олмаган футболчи клубдан кетишга қарор қилди

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин мавсум якунлангач, Мадриднинг «Реал» клубидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

27 ёшли посбон узоқ вақтдан буён жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлаб келаётган эди, бироқ жамоадаги ўз ўрнини баҳолагач, бу қарорини қатъийлаштирди. Барқарор ўйин кўрсатишига қарамай, Лунин Тибо Куртуанинг соясида қолиб кетмоқда ва асосан Испания Кубоги ўйинларида ёки бельгиялик дарвозабон жароҳат олган ҳоллардагина майдонга тушмоқда.

Манбага кўра, украиналик футболчи фаолиятининг айни шу босқичида доимий равишда захирада ўтиришга тайёр эмаслигини билдирган. Қолаверса, Куртуа жамоани тарк этган тақдирда ҳам, «Реал» раҳбарияти Лунинга эмас, балки янги асосий дарвозабон излашга устуворлик бериши ҳақидаги хабарлар уни янада хавотирга солган.

Маълум қилинишича, дарвозабон аллақачон агенти ва клуб раҳбарияти билан учрашиб, кетишига қаршилик кўрсатмасликларини сўраган. «Реал» эса Луниннинг профессионализми ва меҳнатсеварлигини ҳурмат қилган ҳолда, унга келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг трансфер нархи тахминан 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 12:12. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!