Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал"да 10-рақамнинг янги эгаси ким бўлади? 3 та даъвогар бор

"Реал"да 10-рақамнинг янги эгаси ким бўлади? 3 та даъвогар бор

Мадриднинг "Реал" клуби тез орада жамоада 10-рақамда ким ҳаракат қилиши бўйича якуний қарорга келади. Рақам клубда 13 йил ўйнаган Лука Модричнинг кетишидан кейин бўшади. Хорват "Милан"га эркин агент сифатида ўтди.

El Chiringuito хабарига кўра, ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"да 10-рақам учун ягона номзод эмас. Бу рақам ҳужумкор ярим ҳимоячилар Арде Гюлер ва Франко Мастантуонога ҳам насиб этиши мумкин. Аргентиналик футболчи ҳозирда Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоасида ўйнамоқда. У "қаймоқранглилар" сафини август ойида, 18 ёшга тўлганида тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ва Гюлер ўтган мавсумда мос равишда 9 ва 15-рақамларда ўйнаган эди.

Киритилди: 09:15 22.07.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!