Мадриднинг "Реал" клуби ёзда "Челси" марказий ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни сотиб олишни истамоқда.
Испаниянинг Fichajes (ўртача ишончли) нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" 24 ёшли аргентиналик учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.
Энцонинг "аристократлар" билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор. Transfermarkt уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.