"Атлетико" "Реал" дарвозабони Андрей Лунинни сотиб олиш масаласини ўрганди. Бу ҳақда Defenca Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, "матрасчилар" украиналик посбон учун 15 млн евро ёки бироз кўпроқ тўлашга тайёр эди. Бироқ "қироллик клуби" бу таклифни рад этиб, Лунинни фақат 30-35 млн еврога қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Аввалроқ "Реал" Лунинни "Челси"га сотиш ва ўтган мавсумда жамоада ижарада ўйнаган лондонликлар посбони Кепа Аррисабалагани қайтариш ҳақида ўйлаётгани хабар берилганди.