Мадриднинг "Реал" клубида кейинги ёзда бир қатор ўзгаришлар бўлади. Асосан жамоанинг ҳимоя чизиғида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Marca хабарига кўра, "қироллик клуби" келаси ёзда бирданига 3 нафар ҳимоячиси билан хайрлашиши кутилмоқда. Гап Дани Карвахаль, Давид Алаба ва Антонио Рюдигер ҳақида кетмоқда. Раҳбарият уларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдирмоқчи.
32 ёшли Рюдигер ҳозирда Transfermarkt порталида 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Худди ўша порталда 33 ёшли Алаба 4 миллионга, Дани Карвахаль 7 миллионга баҳоланмоқда.