Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" афсонаси Германияда давлат ордени билан тақдирланди

"Реал" афсонаси Германияда давлат ордени билан тақдирланди

Жума куни Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Тони Кроос "Хизматлари учун" давлат орденини олди. Бу воқеа "Реал" ва "Бавария"нинг собиқ юлдузи туғилиб ўсган Грайфсвальд шаҳрида содир бўлди.

Грайфсвальд номи Тони Кроос шарафига ҳатто бир кунга ўзгартирилди. Шаҳарга кираверишда шаҳарнинг вақтинчалик номи - Кроссвальд ёзилган тахтачаларни кўриш мумкин.

Кроосга давлат орденини топшириш маросими Тўқсонинчи йилларда Тони футболчилик фаолиятини бошлаган "Фольксштадион" стадионида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2024 йилнинг ёзида 34 ёшида Европа чемпионатидаги иштирокидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Киритилди: 17:24 19.07.2025. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!