Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Реал» 21 ёшли инглиз учун 60 миллион евро сарфламоқчи

«Реал» 21 ёшли инглиз учун 60 миллион евро сарфламоқчи

«Кристал Пэлас» клуби марказий ярим ҳимоячиси Адам Уортон карьерасини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensacentral нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Реал» 21 ёшли хавбек учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, хабарларда таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчига қизиқиш билдирган ва уни келгуси ёзда трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилиш учун агент билан музокаралар ўтказган.

«Кристал Пэлас» Уортонни 2024 йилда 21 миллион еврога сотиб олган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма амалга оширишга улгурди.

Киритилди: 23:32 13.09.2025. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!