Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда. “Қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес Зинедин Зидан кетганидан кейин янги футболчилар излай бошлади.
Азар ва Салоҳни ёзда харид қилиш имконсиз дея ҳисоблаётган Мадрид клуби раҳбарияти эътиборини бошқа футболчига қаратди. Испан нашрларига кўра, “Реал” “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичга даъвогар. Испан клуби сербиялик футболчи учун 150 млн евро тўлашга тайёр. Клуб, шунингдек, футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Милинкович-Савич “Реал”да йилига 6 млн евро маош олиши мумкин.
Маълумот учун, сербиялик футболчи якунланган мавсумда 33 та ўйинда 12 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.