Бразилия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.
24 ёшли футболчининг хизматларига АПЛнинг бир неча жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Родриго учун курашда Лондоннинг «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари иштирок этади.
«Реал» ҳужумчининг эҳтимолий трансфери учун 100 миллион евро сўрамоқда. Клуб уни бундан кам суммага сотмоқчи эмас.
Родриго якунланган мавсум Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та ассист амалга оширган. Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йил ёзигача мўлжалланган.