Ўзбекистон U 23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойдан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдирди.
"Ўйин 120 дақиқа бизнинг назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ озгина креативликлар етмагани сабабли гол ура олмадик. Хитой жамоаси кутганимиздек жуда яхши ҳимояланди. Афсуски, пенальтиларда омадимиз келмади.
Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар турнир давомида ҳар бир учрашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Афсуски, бугун бизнинг кунимиз эмас экан, пенальтилар сериясида омадимиз келмади.
Шу тариқа, турнирдаги юришимизни шу ерда тўхташига мажбур бўлдик. Аммо яна бир бор таъкидлайман, футболчиларимга яна бир бор миннатдорлик билдираман. Улар қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Мухлисларимиз биздан доим ғалабалар кутишади, улардан бугунги мағлубият учун узр сўраймиз.
Аммо бугун мағлуб бўлганимизга қарамасдан, ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ. Пенальтилар серияси - лотарея. Унда бизга омад кулиб боқмади", - деди Ҳайдаров.