Бугун 23 январь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Равон автомобиллари: россияликлар учун нарх қарийб 1000 долларга арзонлади, ўзимизникиларгачи?

Равон автомобиллари: россияликлар учун нарх қарийб 1000 долларга арзонлади, ўзимизникиларгачи?

Равон расмий веб-сайти Россиядаги ўзбекистонлик автомобиллар учун янги нархларни эълон қилди.

Нархларга кўра, Равон Р3 Нехиа асосий модели учун 60 минг рублдан (935 доллар)  Равон Р2 модели учун 120 000 рублгача (1870 доллар) чегирмалар белгиланган.

Янгиланган нархлар қуйидагича:

"Равон Р2" - 586000 рублдан (9135 доллар), илгари 646 минг рублдан ($ 10 минг);

"Равон Р3 Нехиа" - 550 000 рублдан (8574 доллар), илгари ушбу модел 586 минг рублдан (9,2 минг доллар) сотилган;

"Равон Р4" - 603000 рублдан (9 400 доллар), илгари унинг нархи 678 минг рубл эди ($ 10,6 минг).

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида қайта ишлаш ставкалари ошиши билан боғлиқ нарх сиёсати қайта кўриб чиқилиши, шунингдек янги моделларни ишга тушириш учун корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенг миқёсда модернизация қилиш натижасида Равон русумли автомобилларни Россияга этказиб бериш тўхтатилган эди.

Компания раҳбарияти томонидан маҳаллий аҳоли учун ишлаб чиқарилган автомобиллар нархларини кўриб чиқиш масаласи кўзда тутилганми? Нашримизнинг кўп сонли мухлисларини қизиқтирган ушбу масалага мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз. 

Киритилди: 13:17 06.12.2019. Ўқилди: 4674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!