Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман: Хоразмда боғчалар 3 кунга ёпилади

Расман: Хоразмда боғчалар 3 кунга ёпилади

Хоразм вилоятида ҳаво ҳароратининг кескин исиши муносабати билан вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Маълум қилинишича, жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати 44–45°C гача кўтарилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан 14–17 июль кунлари давлат боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Мазкур қарор болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Киритилди: 17:28 13.07.2026. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!