Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Расман! Ўзбекистонда эртадан метан "заправка"лар фаолияти тикланади

Расман! Ўзбекистонда эртадан метан "заправка"лар фаолияти тикланади

Хабар берганимиздек, совуқ кунларда табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилганди.

Бугунги кунда газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши натижасида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш имкони яратилмоқда.

Шу сабабли, жорий йил 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.

Энергетика вазирлигига кўра, АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Киритилди: 17:37 01.02.2023. Ўқилди: 5846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!