📌 Тўлов шартнома асосида ўқиётганлар учун ажратиладиган таълим кредити фақат давлат ОТМлари талабаларига эмас, балки хусусий ОТМлар талабаларига ҳам ажратилади.
❓ Кредит олиш имконига кимлар эга?
Республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабалари. Ўқишини "перевод" қилганлар ҳам кредит ололиши мумкин.
📄 Бунда талаба контракт қоғозини (ОТМ билан тузилган контракт шартномаси) банкка топширади ва бир йиллик контракт суммасига тенг кредит ола олади.
❌ Лекин супер-контракт учун кредит берилмайди.
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. Кредитни муддатидан олдинроқ ҳам тўлаб қўйса бўлади.