Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Расман. "ПСЖ" мухлислари узоқ кутган украиналик футболчи трансфери амалга ошди (фото)

Расман. "ПСЖ" мухлислари узоқ кутган украиналик футболчи  трансфери амалга ошди (фото)

Марказий ҳимоячи Илья Забарний Англиянинг "Борнмут" клубидан Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтди. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 ёшли футболчи "ПСЖ" билан 2030 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган. ОАВ маълумотларига ишонадиган бўлсак, ҳимоячини сотиб олиш Франция чемпионига 63 миллион еврога ва бонус тўловларига тушган.

Забарний 2023 йилдан буён "Борнмут" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Жамоа таркибида у барча мусобақаларда 86 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Эртага, 13 август куни "ПСЖ" УЕФА Суперкубоги доирасида "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб боради.

Расман. "ПСЖ" мухлислари узоқ кутган украиналик футболчи  трансфери амалга ошди (фото)

Киритилди: 13:53 12.08.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!