Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман: Осиё Кубоги янги муддатга кўчирилди

Расман: Осиё Кубоги янги муддатга кўчирилди

Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё Кубоги қарийб бир йилга кечиктирилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) расман маълум қилди.

Дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши керак бўлган мусобақа энди 2027 йил 23 декабрда бошланиб, 2028 йил 21 январда якунланиши режалаштирилмоқда.

Бундай қарор минтақадаги мураккаб вазият, жумладан, транспорт-логистика муаммолари ва халқаро авиақатновлардаги узилишлар сабаб қабул қилинган.

ОФК янги муддатлар бўйича ФИФАнинг якуний розилигини олиши керак.

Тақвимдаги ўзгариш Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларига ҳам таъсир қилади. Дастлабки режага кўра, ҳамюртларимиз 2027 йил 24 декабрда Иордания, 28 декабрда Шимолий Корея ва 2028 йил 2 январда Баҳрайнга қарши майдонга тушиши мумкин.

Бироқ мазкур учрашувларнинг янги саналари ҳозирча ОФК томонидан алоҳида тасдиқланмаган. Турнир ўтказиладиган шаҳарлар ва стадионлар ўзгариши ҳақида ҳам маълумот берилмади.

Киритилди: 12:53 03.11.2026. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар