Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман: "Нефтчи" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома имзолади

Расман: "Нефтчи" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома имзолади

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси Элит баҳслари олдидан мудофаа чизиғини кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа бразилиялик марказий ҳимоячи Микел Аугусто Модесто Рафаел дос Сантосни ўз сафига қўшиб олди.

23 ёшли футболчи янги мавсумдан бошлаб Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади. 190 сантиметр бўйга эга Микел Аугусто асосан марказий ҳимоячи позициясида тўп тепади.

Бразилиянинг Аваре шаҳрида туғилган футболчи "Палмейрас" академиясида тарбияланган. У клубнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаб, кейинчалик асосий таркибгача етиб борган ва Бразилия А Сериясида ҳам майдонга тушган.

Микелнинг фаолиятида терма жамоалар миқёсидаги тажриба ҳам бор. У Бразилия ёшлар терма жамоаси таркибида Ўзбекистон У-20га қарши учрашувда қатнашган.

Ҳимоячининг ёшлар футболидаги муҳим ютуқларидан бири 2023-йилги Панамерика ўйинларига тўғри келади. Микел Бразилия У-23 терма жамоаси билан мусобақада олтин медални қўлга киритган ва турнир давомида 4 та баҳсда иштирок этган.

Шунингдек, унинг "Палмейрас"даги фаолияти Либертадорес кубоги, Бразилия А Серияси, Бразилия кубоги, Реcопа Судамериcана ҳамда Паулиста чемпионати каби мусобақалардаги муваффақиятлар билан боғлиқ.

Шу тариқа, "Нефтчи" Осиё Чемпионлар Лигаси Элитдаги иштироки олдидан таркибига Бразилия футбол мактаби вакилини қўшиб, марказий ҳимоядаги имкониятларини кенгайтирди.

Киритилди: 23:45 08.09.2026. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!