"Барселона" Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансферини расман эълон қилди.
Каталонияликлар 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед"дан 2025/2026 йилги мавсум охиригача ижарага олди. Рэшфорд каталонияликлар сафида 14-рақам остида ўйнайди. Ижара шартномасида тўлиқ трансфер варианти мавжуд.
"Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Астон Вилла”да ўтказди ва у ерда 41 та ўйинда 11 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд 2016 йилдан буён Англия терма жамоаси шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилиб келмоқда.